Жаҳон | 19:59 / 30.07.2021
8457
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ғарбида БМТ штабига ҳужум қилинди

Маълумот берилишича, штабга гранатомёт ва артиллерия ёрдамида ҳужум қилинган.

Фото: Paula Bronstein/Getty Images

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги штабига амалга оширилган ҳужумни қоралади.

БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси хабарига кўра, ҳужум оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлган ва бир неча офицер яраланган.

Маълумот берилишича, штабга гранатомёт ва артиллерия ёрдамида ҳужум қилинган.

"Ушбу ҳужумни амалга оширганлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши лозим", - деди миссия раҳбари Дебора Лайонс.

Шунингдек, хабар қилинишича, ҳужум амалга оширилган ҳудудда толиблар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтган.

Мавзуга оид