Жамият | 14:08 / 30.07.2021
8175
1 дақиқада ўқилади

Андижонда жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда

Андижон шаҳри эски шаҳар ҳудуди ва Хўжаобод туманида ўтказилаётган тадбирлар давомида ҳатто 10-15 тадан жаримани тўламасдан юрган ҳайдовчилар аниқланмоқда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Андижон вилоятида автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техникалари ўрнатилгандан бери 245 098 та транспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатлангани аниқланган.

Бугунги кунга келиб шундан 188 987 та қоидабузарликлар учун солинган жарималар ундирилган.

Бундан ташқари, ихтиёрий тўлаш муддатида ўз тўловларини амалга оширмаган шахслар 20 125 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

Ҳозирги кунда ундирилмаган жарималарни ундириш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йил 30 июлгача Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ МА ходимлари томонидан 60 кундан ортиқ муддат ўтган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга асосан, иш юритуви тугагунга қадар жарима солинган транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳри эски шаҳар ҳудуди ва Хўжаобод туманида ўтказилаётган тадбирлар давомида ҳатто 10-15 тадан жаримани тўламасдан юрган ҳайдовчилар аниқланмоқда. Уларнинг автомобиллари жарима майдонига жойлаштирилиб, тўпланиб қолган қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид