Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда
Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Бишкекка қайтди. Бу ҳақда «Kloop» нашри хабар бермоқда.
Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг «Kloop» журналистига берган интервьюсида хабар қилишича, 2005 йилги инқилоб натижасида мамлакатни тарк этган Асқар Акаев 2 август куни Бишкекка олиб келинган.
Маҳкама маълумотларига кўра, у ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида бўлиб турибди.
«Унинг иштирокида «Қумтор» кони бўйича жиноят иши доирасида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дея хабар қилган мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Акаев ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар «Қумтор» лойиҳаси бўйича коррупция иши доирасида қидирувга берилганди.
«Акаев, бошқа собиқ юқори мартабали амалдорлар қаторида, 1992 йилда «Қумтор» лойиҳаси бўйича Бош келишувни тузишда, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритишда, шунингдек, 2003 йилда «Камеко» компанияси билан Бош келишувни қайта тузишда коррупция ҳолатлари учун жавобгарликка тортилган», дея хабар қилди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Қўмитадан таъкидланишича, тергов Асқар Акаев президентлиги даврида «Қумтор» лойиҳасини амалга оширишда коррупцияга алоқадор барча айбдор шахсларга ҳуқуқий баҳо берган.
«Шу билан бирга, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов давомида Акаевни республика ҳудудига олиб келиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тарихий адолатни тиклашга қаратилган иш олиб борди», дейилади маҳкама хабарида.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024