Ўзбекистон | 09:54 / 02.08.2021
12711
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳарбийлари қўшма машғулотларда қатнашиш учун Тожикистонга етиб борди

1 август куни ўзбек аскарлари ва зобитлари «Ҳарбмайдон» полигонида қўмондонлик пунктларини жойлаштирди ҳамда ўқ отиш жойларини ўрнатишни бошлади.

Фото: Dunyo News

Ўзбекистон ҳарбий контингенти Термиздан Хатлондаги «Ҳарбмайдон» полигонига қадар бўлган 200 км масофани босиб ўтиб, ўз ҳарбий техникасида маршни амалга оширди.

Тожикистонга қўшма машғулотларда қатнашиш учун 200дан ортиқ ўзбек ҳарбийлари келди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматининг куч блокидаги ўз манбасига таянган ҳолда.

Ўзбек аскарлари ва зобитлари 5-10 август кунлари Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинидаги полигонда ўтказиладиган Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон қуролли кучлари бўлинмаларининг қўшма машғулотларида қатнашади.

Ўзбекистон, шунингдек, Тожикистондаги «Ҳарбмайдон» полигонига 20дан ортиқ ҳарбий техника юборди.

Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари машқларда Афғонистондан жиноий тўдаларнинг Тожикистон ҳудудига кириб келиши эҳтимоли бўйича биргаликдаги ҳаракатларни ишлаб чиқади.

Машқларга авиация, артиллерия, зирҳли машиналар, уч давлатнинг 2 мингдан ортиқ аскар ва зобитлари жалб қилинади. 

Мавзуга оид