Қўнғиротдаги ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахсга жиноят иши очилди
Қўнғирот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктларининг профилактика инспектори, капитан Қ.Эрназаровга шу туманда яшовчи К.А. пора таклиф қилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, у содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича ўзига нисбатан тўпланаётган ҳужжатларни судга юбормасдан бости-бости қилиш эвазига 2 миллион сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан профилактика инспектори Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.
Унга асосан, 28 июль куни Қўнғирот тумани махсус прокуратураси, ҳамда Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Жараёнда профилактика инспекторининг хизмат хонасида К.А. пора тариқасида таклиф қилган 2 миллион сўм пулларнинг 1 250 000 сўмини берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қўнғиротда ИИБ ходимига 1 миллион сўм пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Aввалроқ эса Қўнғиротда жазони ўтаётган маҳкум Колония бошлиғи ўринбосарига пора бермоқчи бўлганди.
Мавзуга оид
17:35
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
19:05 / 14.10.2024