Ўзбекистон | 10:23 / 04.08.2021
23128
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар 1500га яқинлашмоқда, 12 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус, 542 кишида пневмония аниқлангани, 8 киши коронавирусдан, 4 киши пневмониядан вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 3 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132901 (+923) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 99 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 95 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 91 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 108 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 63 нафар,
  • Бухоро вилоятида 25 нафар,
  • Жиззах вилоятида 120 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 69 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 111 нафар,
  • Фарғона вилоятида 88 нафар,
  • Хоразм вилоятида 58 нафар,
  • Тошкент вилоятида 74 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 126377 (+805) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 901 нафарни ташкил қилди.

ССВ 3 август куни 542 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 12425 тага етгани, сўнгги бир кунда беморларнинг 441 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5018 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган.

Бир кунда аниқланган коронавирус ва пневмония ҳолатларининг жами сони бўйича (+1465) энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Шунингдек, 4 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 83 нафарга етди.

Мавзуга оид