Жамият | 18:37 / 04.08.2021
3584
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «тонировка» қилинган ва давлат рақами бўлмаган машинани бошқарган ИИБ ходимига чора кўрилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида ойналари қорайтирилган ва давлат рақами бўлмаган «Кобальт» машинасини бошқарган ИИБ ходимига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида ИИБ ходими экани айтилаётган ходим ойналари қорайтирилган ва давлат рақами бўлмаган «Кобальт» машинасини бошқариб юргани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борган.

Суриштирувда аниқланишича, ушбу автомашина Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Д.О.га тегишли экани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда электрон баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга оид