Ўзбекистон | 21:37 / 04.08.2021
14541
2 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон университетининг ўқув йўналишлари ва қабул квоталари эълон қилинди

Фото: Янги Ўзбекистон университети

Янги Ўзбекистон университети ўқув йўналишлари ва қабул квоталари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, университетнинг ўқув йўналишлари ва қабул квотаси қуйидагича этиб белгиланган:

  • Механика муҳандислиги (100 ўрин)
  • Кимё муҳандислиги (100 ўрин)
  • Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин)

Университетга кириш учун талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар сўралади:

–       паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);

–      умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

–      инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида IELTS 6.0 / TOEFL iBT 60 / Duo Lingo 95);

–      Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

Маълумот учун, Янги Ўзбекистон университетига қабул жорий йилнинг 15 август куни соат 18:00га қадар давом этади.

Аввалроқ, Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова университетда ўқиш учун айтилган контракт нархи (1 семестрда маҳаллий талабаларга 24 млн 850 минг сўм, хорижий талабаларга 5 минг доллар) тасдиқланмагани ва ҳисоб-китоб бўйича тўлов-контракт миқдори ундан ҳам қиммат бўлиши мумкинлигини билдирганди

Мавзуга оид