Жиззах танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни айтиб, эвазига 3000 доллар олган шахс ушланди
Жиззахда абитуриентни танишлари орқали институтга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига пул талаб қилган фуқаро аниқланди. У 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов ва Зомин туманларида яшовчи фуқароларнинг аризасига асосан жорий йилнинг 27 июль куни ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Жиззах шаҳрида яшовчи, Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси доценти қўлга олинди.
У ариза муаллифини Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалига танишлари орқали киритиб қўйишини айтиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади. Пулларни Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласи «Исломбобо» номли умумий овқатланиш шохобчаси ёнида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:25
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024