Наманганда шифокорга оғир тан жароҳати етказган ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди
Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада иссиғи кўтарилганидан шикоят қилиб келган ака-укадан COVID-19’га чалинмаганини билмоқчи бўлган шифокор аёвсиз калтакланди.
4 август куни ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу воқеа 28 июль куни 10-сонли оилавий поликлиникада содир бўлган.
Дастлаб Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳодиса юзасидан маълумот бериб, ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилгани маълум қилинганди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борди.
«Аниқланишича, жорий йилнинг 28 июль куни соат 02:30да Наманган шаҳар Обжувоз маҳалласи Тафаккур кўчаси 41-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Ф.Ж. ва унинг акаси 1996 йилда туғилган фуқаро Ф.Б. Наманган шаҳар Янгиқурилиш маҳалласида жойлашган 10-сон оилавий поликлиникага тана ҳароратининг кўтарилиши шикояти билан мурожаат қилади.
Шу куни поликлиникада ўз навбатчилигини ўтаётган 1994 йилда туғилган шифокор У.А. фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга тана ҳарорати меъёрда экани ва коронавирус инфекциясига ПЗР тест топшириши кераклигини айтганида, бу ташхисдан норози бўлган ака-ука шифокор У.А.ни аёвсиз дўппослайди ва унга жиддий тан жароҳати етказади.
Шундан сўнг шифокор У.А. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТТЁИМ) Наманган филиалига мурожаат қилган.
Тиббий текширув давомида шифокор У.А.га бош миянинг ёпиқ шикасти, бош миянинг кучли чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳасининг жиддий зарарланиши, пешона, ўнг чакка ва ўнг юз юқори қовоқ соҳаси кучли қонталаш ташхиси қўйилган», дейилади ССВ хабарида.
Маълум қилинишича, ҳозирда тиббиёт ходимига тажовуз қилган Ф.Ж. ва Ф.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024