Сурхондарёда банкда гаровда турган «Isuzu»ни сотиб, пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида банкда гаровда турган «Isuzu» юк машинасини сотиб, пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йил 24 июнь куни Қумқўрғон туманида жойлашган МЧЖ бошлиғи, туманнинг Арпапоя маҳалласида яшовчи, МЧЖ бошлиғи Ю.Мансур Жарқўрғон тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи, И.Жўрабекка МЧЖга қарашли «Isuzu» юк машинасини 620 миллион сўмга баҳолаб, маълум шарт эвазига сотган.
Шартга кўра Ю.Мансур И.Жўрабекдан 409 миллион сўм олиб, қолган пулларни 1 йил давомида тўлашини, кейин машинани унинг номига расмийлаштириб беришга келишишган.
Қайд этилишича, «Isuzu» Ю.Мансурнинг банкдан олган кредити эвазига гаровда турган бўлса-да, ушбу кредит маблағларини тўламасдан, И.Жўрабекдан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Оқибатда, 2021 йил 28 май куни И.Жўрабек тасарруфида бўлган «Isuzu» юк машинасини банк ходимлари Ю.Мансурнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун олиб қўйган.
Таъкидланишича, жорий йил 26 июль куни Ю.Мансурга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024