Жаҳон | 20:44 / 06.08.2021
6599
1 дақиқада ўқилади

Германия сув тошқинларидан кейинги тиклаш ишлари учун 10 млрд евро сарфлайди

Июл ўрталарида Германия ғарби ва жануби-ғарбида кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида сув тошқинлари содир бўлди. Табиий офат натижасида 180дан ортиқ киши қурбон бўлди, 750дан ортиқ киши жабрланди.

Германиядаги сув тошқинларидан жабр кўрган регионларга ажратилган ёрдам миқдори 10 млрд еврони ташкил этади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Der Spiegel нашри хабар берди.

Маблағ регионлар ва федерал ҳукуматга тенг миқдорда ажратилади. Зарурат туғилса, ёрдам миқдори оширилиши мумкин. 

Июл ўрталарида Германия ғарби ва жануби-ғарбида кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида сув тошқинлари содир бўлди. Табиий офат натижасида 180дан ортиқ киши қурбон бўлди, 750дан ортиқ киши жабрланди.

Германияда 2013 йилда юз берган сув тошқинларидан сўнг тошқинлар оқибатларини бартараф этиш учун 8 млрд евро маблағ ажратилганди.

Мавзуга оид