Жаҳон | 22:20 / 06.08.2021
5509
1 дақиқада ўқилади

Токиода пичоқ билан қуролланган эркак тўрт кишига жароҳат етказди

Воқеа Сетагая районида Odakyu Electric Railway компанияси поездида содир бўлган. Ҳужум ҳақидаги хабардан сўнг поезд зудлик билан тўхтатилган. Жиноятчи поездни тарк этишга муваффақ бўлган, аммо тез орада қўлга олинган.

Фото: tokyo-np.co.jp

Токиода пичоқ билан қуролланган эркак поезд йўловчиларига ҳужум қилди, деб хабар берди NHK.

Воқеа Сетагая районида Odakyu Electric Railway компанияси поездида содир бўлган.

Ҳужум ҳақидаги хабардан сўнг поезд зудлик билан тўхтатилган. Жиноятчи поездни тарк этишга муваффақ бўлган, аммо тез орада қўлга олинган.

Kyodo агентлигининг хабарига кўра, ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатланган, бир кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Мавзуга оид