Андрей Канчельскис: «Бизнинг футболчилар олтин ботқоқда ўтиришибди, Шомуродовга эса офарин»
Россия миллий жамоасининг собиқ футболчиси, «Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га ўтишига ўз муносабатини билдирди.
«Жуда яхши трансфер. Элдор бунга муносиб. У кетишдан қўрқмади ва «Женоа» трамплинидан топ-клубга ўтди. Энди у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири — Жозе Моуриньо қўл остида ишлайди.
Бизнинг рус футболчилари олтин ботқоқда ўтиришибди, уларга ҳеч нарса керак эмас. Шомуродовга эса офарин. Бизнинг ўйинчиларда ҳаммаси яхши: ажойиб шароитлар, ёғли шартномалар. Сиз уларни ўсмаганликда айблай олмайсиз. Лекин уларни ҳамма унутади, Шомуродов сингари ўйинчиларни эса эслаб қолишади.
Элдорнинг «Рома»га ўтиши «Ростов» ва Карпиннинг хизматларидир. Улар ҳужумчини футбол оламига таништиришди. Карпин потенциални сезди ва Элдорда ўзига бўлган ишончни уйғотди. Бу трансфер мураббийнинг имижини оширади», — дея Канчельскиснинг сўзларини келтиради Sport24.
Мавзуга оид
12:18 / 26.08.2024
Шомуродов гол уришни бошлади, «Челси» футболчилари «қутурди». Европада кун ўйинлари
14:30 / 13.08.2024
Шомуродов МЛС клубига ўтиши мумкин. Музокаралар бошланди — Романо
21:43 / 05.06.2024
Файзуллаев Шомуродовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди
18:51 / 03.06.2024