Жаҳон | 19:39 / 09.08.2021
11411
1 дақиқада ўқилади

Экспертлар Ер юзидаги ҳарорат рекорд тезликда ошаётганини айтди

Экспертларнинг фикрича, бунга ўрмон, океан ва тупроқ ўз вазифасини илгаригидек етарлича бажара олмаётгани сабаб бўлмоқда.

Фото: AFP

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи Ер илгари ҳисоб-китоб қилинганидан кўра тезроқ исиб бораётганини маълум қилди. 

Олимларнинг ҳисоботида қайд этилишича, дунё бўйича ўртача ҳарорат 1,1 даражага кўтарилган. Бу эса 2040 йилга бориб ўртача ҳарорат 1,5 даражага ошишини билдиради.

У ҳолда иссиқ тўлқинлар, шамоллар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ёнғинлар янада кўпроқ содир бўла бошлайди, музликлар эриб қулайди.

Шунингдек, тропиклардаги илиқ оқимни шимолий яримшарга олиб борувчи Атлантика оқимлар тизими секинлашган. Агар у бутунлай тўхтаб қолса, Европадаги қиш фасли янада совуқ бўлади, Шимолий Атлантикадаги сув сатҳи эса сезиларли даражада кўтарилади. Маълумот берилишича, 1900 йилдан буён дунё океани сатҳи 20 сантиметрга кўтарилган.

Экспертларнинг фикрича, бунга ўрмон, океан ва тупроқ ўз вазифасини илгаригидек етарлича бажара олмаётгани сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, инсон фаолияти сайёра исишига олиб келмоқда.

Мавзуга оид