Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 1 млрд долларга кўпайди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 август ҳолатига кўра, 35,1 млрд долларни ташкил этмоқда. Ўтган ойнинг шу даврида захиралар 34,1 млрд доллар эди.
Марказий банк июль ойи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Июль ойи якунларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қолдиғи 1 млрд доллардан зиёдга кўпайиб, 35,1 млрд долларни ташкил этди. 1 июлда захиралар 34,1 млрд долларни ташкил этган.
Бунда олтин миқдори 1,3 млрд долларга ошиб, 21,5 млрд долларга етган.
Захиралардаги олтиннинг соф физик ҳажми 300 минг троя унциясига ёки 9,3 тоннага кўпайган. Август ойининг бошида Ўзбекистон 11,8 млн троя унцияси ёки қарийб 367 тонна олтин захираларини жамлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 июнь ҳолатига, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,5 миллиард долларни ташкил этганди. Бу расмий захираларнинг илк марта 35 млрд доллардан ошиши бўлди. Бунга сабаб сифатида жаҳон бозорида олтин нархларининг тиклана бошлаши кўрсатилганди.
Мавзуга оид
14:05 / 12.09.2024
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15:30 / 09.09.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 39 млрд долларга етди. Бу – рекорд кўрсаткич
17:04 / 05.09.2024
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой энг кўп олтин харид қилган давлатлардан бири бўлди
16:07 / 22.08.2024