Жамият | 22:44 / 09.08.2021
3223
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «ЗИЛ» юк машинаси тепловоз билан тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «ЗИЛ» юк машинаси тепловоз билан тўқнашган. Оқибатда юк машинаси ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 8 август куни соат 22:30ларда Сурхондарё вилоятида жойлашган Шўрчи-Элбаён темирйўл бекатлари оралиғида жойлашган темирйўл кесишмасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, М41 халқаро автомобиль йўлидан қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасига яқинлашиб келган «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси заxирадаги тепловоз ҳаракатланиб келаётганини кўриб, темирйўлдаги светофорнинг огоҳлантириш чироғига амал қилмасдан ўтиб кетишга уринган. Аммо улгура олмаган ва тепловоз юк машинасини уриб юборган.

Оқибатда «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси, 1978 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мавзуга оид