Ихтисослашган мактаблар учун электрон имтиҳонлар қандай ўтяпти?
Ўзбекистонда август ойи – ўқувчи ва абитуриентлар учун ғалвир сувдан кўтариладиган палла. Шу кунларда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари билан бир пайтда, Президент таълим муассасалари агентлиги таркибидаги ихтисослашган мактабларда ҳам имтиҳонлар давом этмоқда.
Бугун, 9 август – Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатикага ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига янги ўқув йили учун қабул имтиҳонларининг иккинчи куни.
Ота-оналар ҳаяжон билан Aл-Хоразмий мактаби дарвозаси ёнида тўпланган.
“Имтиҳон бошланганидан буён ичкарида болаларимизнинг тест ечишларини кузатиб турибмиз. Тестни ечган заҳотиёқ ўқувчилар олган балли экранда чиқяпти. Болам 6 ойдан бери шу мактабга кириш учун тайёрланаётганди. Яхши натижадан умид қиляпмиз”, – дейди Моҳира Сатторова.
Агентлик бўлим бошлиғи Aлишер Уббиев имтиҳонлар қай тартибда ва неча кун давом этиши ҳақида маълумот берди.
“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактаб ҳудудида 7–12 август кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар 3 сменада – соат 08:00, 12:00, 16:00да бўлади.
Кириш имтиҳонида 40тадан тест топшириқлари берилади ва уни бажариш учун 120 дақиқа вақт ажратилади, имтиҳонларнинг қайта ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонлар компьютерда топширилади ва натижалар балл кўринишида ўша вақтнинг ўзидаёқ компьютер экранида кўринади”, – деди Aлишер Уббиев.
Тест имтиҳонлари ўтган йилгидан фарқли равишда компьютерда ўтказиляпти. Шу сабаб жараённи мукаммал ташкиллаштириш учун хориждан ҳам мутахассислар жалб қилинган. Улардан бири – Буюк Британиядан чақирилган Қосим Заиди.
“Мен Лондонда компьютер фанлари бўйича мутахассис бўлиб ишлайман. Бу ерда 3та ихтисослаштирилган мактаблар учун имтиҳон бўляпти. Мактабларда компьютерда имтиҳонни ташкиллаштириш масалаларига қарашяпман.
Кўриб турганингиздек, имтиҳонлар адолатли ўтяпти, ўқувчилар ҳеч нимадан кўчиришмаяпти. Барчаси жуда мукаммал ва силлиқ ўтяпти. Имтиҳонлар агентлик томонидан жуда яхши ташкиллаштирилган”, – деди халқаро мутахассис.
Ўқувчилар тестларни ечиб бўлгач, натижаларга қизиқиб, уларни ҳам саволга тутдик. Биз дуч келган аксар ўқувчилар 20–30 атрофида балл йиға олишган. Максимал балл эса – 94. Биз билимли ўқувчиларга омад тилаб қоламиз.
Зуҳра Абдуҳалимова тайёрлади.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024