Жиззахда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia» ёниб кетди
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида «Зил-138» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида «Nexia» тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ томонидан маълум қилинди.
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах А- 376 йўлининг 256- километрида «Nexia» «Зил-138» юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда туманнинг Бешюз қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилган Б.Ў. бошқарувидаги «Nexia» тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчини автоуловдан чиқариб олишнинг иложи бўлмаган ва у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида «Nexia»нинг «Зил-138» йўлига чиқиб кетиши сабаб бўлгани билдирилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, Жиззах вилоятида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши туфайли юз бергани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
18:04
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
09:25
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
21:36 / 03.11.2024