Ўзбекистон | 16:23 / 12.08.2021
2461
1 дақиқада ўқилади

Пахтаобод туманида ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар ўзаро тил бириктириб юқори лавозимдаги танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилиб 6 000 АҚШ доллари талаб қилишган.

Фуқаролар А.И. ва И.М. олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Ш.га ўзларини гўёки Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали мутахассислари деб таништиришиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларидан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Олтинкўл тумани кадастр бўлими бошлиғи ер сотаётганда қўлга олингани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид