Kun.uz танқидидан сўнг таъмирга тушган кўча 29 млрд сўм маблағ сарфланиб фойдаланишга топширилди
2020 йил март ойида сайтимиз орқали "Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда" номли мақола эълон қилинган эди.
Ушбу йўл Наманган шаҳрига Андижон ва Фарғона вилоятларидан келишда асосий кириш йўли бўлган Марказий Марғилон кўчаси ачинарли ҳолатда эди.
Танқидий мақоладан сўнг шаҳар ҳокимлигида ушбу йўл таъмирланиши бўйича матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтган эди.
Аслида ушбу кўчада Ҳукумат қарори билан тасдиқланган шаҳар бош режасига асосан, йўлнинг икки четидаги аҳоли хонадонлари шаҳарнинг бошқа ҳудудига кўчирилиши, йўлни кенгайтириш ва кўп қаватли уйлар, ташкилот бинолари жами 82та объект қурилиши белгиланган эди.
2020 йил сентябрь ойида вилоят ҳокими алмашганидан сўнг кўчада "снос" ишлари олиб бориш режаси ҳам бекор қилинган эди.
Орадан бир йил ўтиб ушбу кўча тўлиқ таъмирланди.
Марғилон кўчасининг 3,5 км қисмида 29,6 млрд сўмга қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Мавжуд яроқсиз ҳолга келган 2,18 км (4.443.6 млн сўм) ичимлик сув тармоғи реконструкция қилинди, “Марғилон”, “Навоий” ва “Ўзбекистон” кўчаси кесишмаси 750 метр қисмида оқова сув тармоғи қурилди ҳамда Марғилон кўчаси билан Жанубий айланма йўли кесишмасигача оқова сув тармоққа улаш учун кўчанинг ҳар икки томонида 1.25 км тармоқ тортиб, назорат қудуқлари ишга солинди.
Мавзуга оид
14:06 / 11.10.2024
Рулдаги бола қамалар, Gentra’ни ижарага берган-чи? Ноқонуний машина ижараси ўсмирлар ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
20:44 / 02.05.2024