Жамият | 18:55 / 13.08.2021
2326
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда аҳоли қўйларини боқиш учун олиб, қайтариб бермаган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида аҳоли қўйларини боқиш учун олиб, қайтариб бермаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июль куни Ангор туман ИИБга туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи A.Aкбар мурожаат қилган. У ўз мурожаатида шу туманда яшовчи, Ж.Каримга 2019 йил май ойида, 11 бош қўйни боқиши учун берганини, 2020 йил декабрда қўйларни қайтариб олмоқчи бўлиб борганида, Ж.Карим турли баҳоналар қилиб қўйларни қайтариб бермаганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Ж.Карим 2020 йил январь ойида, туманнинг Шарқ гули маҳалласида яшовчи, Ч.Баҳодирнинг 11 бош эчкиси ва 2 бош қўйини боқиб бериш учун олиб, қайтариб бермагани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий 31 июль куни Ж.Каримга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид