Жаҳон | 15:16 / 16.08.2021
7112
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия мудофаа вазири мамлакат ҳарбийлари Афғонистонга қайтмаслигини айтди

Бен Уоллеснинг фикрича, «Толибон»нинг ҳокимиятни эгаллаши бошқа мамлакатларга мигрантлар оқими ўсишига олиб келади.

Фото: oxu.az

Буюк Британия ўз ҳарбий контингентини Афғонистонга қайтаришни мўлжалламаяпти. Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес Sky News телеканали эфирида айтди.

«Қайтиб бориш режамизга киритилмаган», деди у бу борадаги саволга жавобан.

Унинг фикрича, «Толибон»нинг ҳокимиятни эгаллаши бошқа мамлакатларга мигрантлар оқими ўсишига олиб келади.

«Бутун дунё бўйича афғонистонлик мигрантлар оқими ўсишига гувоҳ бўламиз», — деди Уоллес.

Уоллес 13 август куни LBC радиосига берган интервьюсида Афғонистонда «Ал-Қоида» кучайган тақдирда ғарб мамлакатлари ҳарбийлари яна у ерга қайтиши мумкинлигини айтганди.

У аввалроқ Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини хато деб атаганди.

Мавзуга оид