Жаҳон | 21:11 / 17.08.2021
44797
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон собиқ биринчи вице-президенти ўзини президент деб эълон қилди ва халқни толибларга қарши курашишга чақирди

Афғонистоннинг собиқ иккинчи вице-президенти Сарвар Дониш Кобулдан Истанбулга учиб кетгани айтилмоқда.

Афғонистон собиқ биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳ халқни толибларга қарши курашишга чақирди, деб хабар бермоқда Интерфакс.

«Биз афғонлар Афғонистон Вьетнам эмаслигини, толиблар эса Вьетконг эмаслигини исботлашимиз керак. АҚШ/НАТОдан фарқли ўлароқ, биз руҳимизни туширмадик ва олдинда улкан имкониятларни кўряпмиз. Қаршилик кўрсатишга қўшилинг», — деб ёзди Солиҳ Twitter’да.

У шунингдек, ҳозирги шароитда ўзини давлатнинг қонуний раҳбари сифатида кўраётганини айтди.

«Aфғонистон конституциясига мувофиқ, президент йўқлигида, қочиб кетганида, истеъфога чиққанида ёки вафот этганида биринчи вице-президент президент вазифасини бажарувчи ҳисобланади. Айни вақтда мен ўз мамлакатимдаман ва қонуний президент ҳисобланаман», — дея қайд этди Солиҳ.

Афғонистоннинг собиқ иккинчи вице-президенти Сарвар Дониш Кобулдан Истанбулга учиб кетгани айтилмоқда.

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани 15 август куни мамлакатни тарк этганди. Унинг қаерда эканлиги ҳозирча аниқ эмас.

Мавзуга оид