Жаҳон | 21:56 / 17.08.2021
39325
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон вице-президентининг аскарлари Панжшерда толибларга қарши жанг олиб бормоқда – ОАВ
Хабар қилинишича, минтақага маршал Абдулрашид Дўстумга қарашли ўн минг нафар ҳарбий йўл олган.
Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳга қарашли кучлар Парвон вилоятидаги Чорикор туманини «Толибон»дан тортиб олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РИА Новости хабар берди.
«Ҳозирда Панжшер туманида жанглар бўлмоқда», — деган манба.
Хабарда айтилишича, минтақага маршал Абдулрашид Дўстумга қарашли ўн минг нафар ҳарбий йўл олган.
Чорикор орқали Кобул ва Мозори Шарифни боғлайдиган стратегик муҳим автойўл ўтган.
Аввалроқ Солиҳ президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг конституцияга мувофиқ у давлат раҳбари ҳисобланишини айтган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024