Ўзбекистон | 09:39 / 17.08.2021
2237
1 дақиқада ўқилади

Андижонда талабанинг ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олганда ушланган.

Фуқаро Л.Н. фуқаро М.нинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳридаги замонавий халқаро университетидаги ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори ўқишни кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган пайтда ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид