АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлаш режалаштирилмоқда
Учинчи эмлатмани биринчи навбатда қариялар уйларида яшовчилар ва тиббиёт ходимлари олади.
Аксарият америкаликлар коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини олиши лозим. Эмлаш биринчи вакцинациядан саккиз ой ўтганидан сўнг амалга оширилади. АҚШ президенти маъмурияти ана шундай қарор қабул қилди, деб хабар берди The New York Times газетаси.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати мазкур қарор тўғрисида шу ҳафтада эълон қилади. Pfizer ва Moderna вакциналарининг бустер дозаларини таклиф қилиш сентябрданоқ бошланади.
Учинчи эмлатмани биринчи навбатда қариялар уйларида яшовчилар ва тиббиёт ходимлари олади.
Маълумотларга кўра, АҚШда 18 ёшдан катта аҳолининг 70 фоизи вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024