Элдор Шомуродов Римда Роберто Ди Маттеонинг уйини ижарага олди (+фото)
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим марказида кўркам уйни ижарага олди. 2 минг квадратга яқин майдонга эга уйда каттагина бассейн, парковка ва 5 та ётоқхона мавжуд.
Tribuna.uz мухбирининг аниқлашича, ошхонасидан бассейнга чиқиш мумкин бўлган бу уй «Челси» билан ЕЧЛда ғолиб бўлган мураббий Роберто Ди Маттеога тегишли. Собиқ футболчи бу уйни «Лацио»да ўйнаган вақтида сотиб олган.
Шомуродов шу вақтгача меҳмонхонада қолаётганди ва футболчи оиласи билан ўзини эркин ҳис қилиши учун квартира эмас, ҳовли ижарага олишга қарор қилган.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий трансфер ойнаси вақтида 17,5 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтди. Унинг йиллик маоши 2 миллион евро экани айтилганди.
Мавзуга оид
12:18 / 26.08.2024
Шомуродов гол уришни бошлади, «Челси» футболчилари «қутурди». Европада кун ўйинлари
14:30 / 13.08.2024
Шомуродов МЛС клубига ўтиши мумкин. Музокаралар бошланди — Романо
21:43 / 05.06.2024
Файзуллаев Шомуродовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди
18:51 / 03.06.2024