Афғонистон элчиси Ашраф Ғани давлат ғазнасидан қанча пул ўғирлаганини айтди
У шунингдек, собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳни давлат раҳбари деб тан олди.
Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 миллион долларни ўғирлади. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Акбар маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Зоҳир Акбар Ғанининг қочишини «давлат ва миллатга хиёнат» деб атади.
У шунингдек, собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳни давлат раҳбари деб тан олди. Элчининг қўшимча қилишича, мамлакат конституциясига кўра, «президент йўқлигида, қочиб кетганида ёки вафот этганида» давлатни унинг биринчи ўринбосари бошқаради.
Аввалроқ TOLOnews телеканали Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Интерполдан Ашраф Ғанини қўлга олишни сўрагани ҳақида хабар қилганди.
17 август куни собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ Ашраф Ғанидан фарқли ўлароқ мамлакатни ташлаб қочмаганини маълум қилди ва ўзини Афғонистон раҳбари деб эълон қилди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024