Жаҳон | 17:32 / 18.08.2021
24395
2 дақиқада ўқилади

Афғонистонга толиблар етакчиси Абдул Ғани Бародар раҳбар бўлиши мумкин — ОАВ

2020 йилда Доҳада АҚШ ҳукумати билан ўтказилган музокараларда толиблар делегациясига Бародар раҳбарлик қилган.

Фото: Reuters

Йигирма йиллик қувғиндан сўнг Афғонистонга қайтган «Толибон» етакчиси Абдул Ғани Бародар мамлакатнинг навбатдаги раҳбари бўлиши мумкин, деб ёзади The Washington Post.

Нашрнинг ёзишича, Бародар Қандаҳорга оқ йўлтанламас автомобиллар қуршовида келган ва минглаб афғонлар томонидан мушакбозликлар билан кутиб олинган.

«Кўп йиллар давомида «Толибон» сиёсий раҳбарлари шарпа, қудратли исёнчилик ҳаракатининг кўринмас стратеглари бўлиб келди, энди эса Абдул Ғани Бародар конвой билан бу ерда», — дейилади нашр хабарида.

«Толибон» одатда Покистоннинг қўғирчоғи сифатида таърифланади. Улар Покистонга қаттиқ боғланган ва Покистон уларга таъсир ўтказа олади, бироқ «Толибон» мустақил ташкилот. Бародарнинг Покистон қамоқхоналарида олган тажрибаси уни Покистон буйруқларига бўйсунмайдиган инсонга айлантирган деб ўйлайман», — деган собиқ немис дипломати Томас Руттиг.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилда Доҳада АҚШ ҳукумати билан ўтказилган музокараларда толиблар делегациясига айнан Бародар раҳбарлик қилган ҳамда «Толибон»нинг жангари руҳдаги вакилларига нисбатан посанги бўла оладиган сиёсатчи сифатида ўзини кўрсата олган.

Мавзуга оид