Ўзбекистон | 10:48 / 19.08.2021
102509
1 дақиқада ўқилади

Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши: қотиллик ташкилотчиси яширинган жойидан ушланган

Қарши шаҳрида спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг қотиллиги юзасидан матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда Олий суд раиси Козим Комилов, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қатнашмоқда.

Фото: KUN.UZ

Барча сўзга чиққанлар жиноят бўйича қўшимча маълумотлар беришди. Ички ишлар вазирининг айтишича, жиноятнинг ташкилотчиси ҳисобланган Зуҳриддин Боймирзаев 18 август куни 17:05 да Чироқчи туманидаги яширинган жойидан ушланган. У жиноят содир этилган кунда яширинган. Ички ишлар вазири ҳозир барча жиноят иштирокчилари қамоққа олинганини маълум қилди.

Пўлат Бобожоновнинг айтишича, жиноят содир этганларнинг икки нафари вояга етмаган ва жиноят иштирокчиларининг деярли барчаси нотинч оила фарзандлари бўлган. Хусусан, Боймирзаевнинг отаси ўз укасининг хотинини ўлдириб, қамоқда ўтиргани айтилди. Шунингдек, Боймирзаев қотиллик ташкилотчиси бўлган бошқа бир йигит билан бир уйда яшаган.

Бош прокурор Йўлдошевнинг айтишича, жиноят содир этилган жойдан пневматик тўппонча ўқи топилган. Шунингдек, гумонланувчиларнинг машинасидан тўппонча топилган.

Мавзуга оид