Жамият | 16:17 / 19.08.2021
6819
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Жалоловга «Škoda» машинасини совға қилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Токио-2020да олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалоловга «Škoda» машинасини совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун Термиз шаҳрида Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтган.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов маҳоратли боксчимизни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унга «Škoda» енгил автомашинасининг калитини топширган.

Маълумот учун, 8 август куни Токио Олимпиадасининг сўнгги кунида Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медаль учун америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда олимпиада чемпионларининг ҳар бирига мукофот сифатида 200 минг АҚШ долларидан берилди. Бундан ташқари, Баҳодир Жалоловга президент совғаси сифатида «Tahoe» машинаси ва хонадон топширилди.

Мавзуга оид