Жаҳон | 21:16 / 19.08.2021
29702
1 дақиқада ўқилади

“Толибон” Кобул аэропортидаги эвакуация ишларига қаршилик қилмоқда — ОАВ

“Толибон” жангарилари Афғонистондан одамларнинг эвакуация қилинишига тўсқинлик қилиб, Кобул аэропортини қуршаб олди. Бу ҳақда Times нашри хабар берди. Натижада мамлакатни тарк этишни истовчилар самолётларга ўтира олишмаяпти. 

Таъкидланишича, Афғонистондан эвакуация рейсларини бажараётган британ ҳарбий самолётларига тушишга ҳаракат қилаётган афғонлар толибларни аэропортни “темир ҳалқа”га олиб, уларни мамлакатни тарк эта олмасликлари учун калтаклаётганликда айблашган. 

Нашрнинг Британия ҳукуматидаги манбаларининг маълум қилишича, 17 августда бир самолёт 70дан кўпроқ британияликлар ва афғонлар аэропортга етиб боролмаганидан кейин кутилгандан камроқ одамлар билан учиб кетган.

Нашрнинг таъкидлашича, толиблар эвакуация рейсларига етиб боришни истаётганларни пластик қувурлар билан калтакламоқда ва одамларни тарқатиш учун ҳавога ўқ узмоқда.

Бу вазият ҳақида Кобулда қолаётган америкалик журналист Кларисса Вард ҳам маълум қилган. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида ушбу вазият видеосини эълон қилган.

Мавзуга оид