Шаҳрихонда фарзанди учун алимент тўламай юрган 2 нафар ота озодликдан маҳрум этилди
Улар фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаши натижасида қарздорлик тўпланиб қолган. Натижада қарздор оталар озодликдан маҳрум этилган.
Д.Қирғизовдан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Бироқ Д.Қирғизов 6 241 507 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлагани сабабли, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан хулоса чиқармаган Д.Қирғизов белгиланган жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай юрган. Натижада, Д.Қирғизовнинг алиментдан бўлган жами қарзи 3 980 872 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, қарздор У.Рўзиевдан уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздорнинг ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келгани натижасида У.Рўзиевнинг алиментдан бўлган жами қарзи 7 171 312 сўмни ҳосил қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 122-моддасининг 1-қисмига асосан, Д.Қирғизов ҳамда У.Рўзиевга нисбатан нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024