Афғонистон қаршилик кучлари Бағлон вилоятининг уч туманини «Толибон»дан қайтариб олди
Афғонистон собиқ маъмурияти мудофаа вазири Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадийнинг айтишича, қаршилик кучлари Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятининг уч туманини «Толибон» ҳаракатидан қайтариб олган.
«Толибон»га қаршилик кўрсатиш — менинг бурчим. Бағлоннинг Пули-Хесар, Деҳ-Салаҳ ва Бану туманлари маҳаллий қаршилик кучлари томонидан ишғол қилинди. Қаршилик ҳали ҳам тирик», — деб ёзди генерал ўз Тwitter саҳифасида.
Қаршилик кучлари Бағлон вилоятидаги ҳудудларни назорат остига олиш учун олиб борилган жангларда ўнлаб «Толибон» жангариларини ўлдирди ва яралади, деб хабар бермоқда РИА Новостининг ушбу провинциядаги манбаси.
Охирги ҳафталарда Афғонистондаги сиёсий вазият кескин ўзгариб кетди. «Толибон» Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини эълон қилди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани эса «қирғиннинг олдини олиш учун» мамлакатни тарк этганини айтди.
Душанба куни кечқурун «Толибон» сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистондаги уруш тугаганини эълон қилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024