Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаронинг 11 минг доллар пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаронинг 11 минг доллар пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Х.А. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига мурожаат қилган. У мурожаатида, таниши М.Мўминов Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ишлашини айтиб, унга уй-жой олиб беришни ваъда қилиб 11 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олганини баён қилган.
Агентликнинг шахсий хавфсизлик бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилиб, тақдим қилинган ҳужжатлар асосида Яккасарой туман ИИБ томонидан фуқаро М.Мўминовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024