Жаҳон | 15:28 / 25.08.2021
22946
1 дақиқада ўқилади

Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Афғонистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Абдул Қаюм Зокир толибларнинг асосий дала командирларидан бири ҳисобланади.

Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Абдул Қаюм Зокир «Толибон» ҳаракати томонидан мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Зокир толибларнинг асосий дала командирларидан бири ҳисобланади. У Афғонистонда АҚШ ҳарбий операция бошланганидан сўнг (2001-2014 й) ҳаракат сафида жанг қилган. Америка аскарлари уни қўлга олиб, дастлаб Багром базасидаги қамоқхонага, сўнгра Гуантанамо қамоқхонасига жойлаштирган. Зокир озодликка чиққанидан сўнг яна «Толибон»га қўшилган.

Сешанба куни мамлакатда қатор вазирлик ва идораларга раҳбарлар тайинланганди. Жумладан, Садр Иброҳим ички ишлар вазири в.б., Гул Оға молия вазири в.б., Нажибулла разведка хизмати бошлиғи в.б. этиб тайинланган.

Бундан ташқари, толиблар таълим, олий таълим вазирлари ва Кобул губернаторини ҳам тайинлаган.

Мавзуга оид