Жаҳон | 17:09 / 26.08.2021
15769
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Торонто / Фото: Digital Vision/Getty Images

Копенҳаген барча омиллар йиғиндиси бўйича 82,4 балл тўплаб биринчи ўринни олди. Ундан кейинги ўринларга Торонто (82,2) ва Сингапур (80,7) жойлашди.

Копенҳаген дунёдаги энг хавфсиз 60 шаҳар рўйхатида биринчи ўринга жойлашди. The Economist Intelligence Unit таҳлилчилари тузадиган ушбу рейтинг 2015 йилдан буён ҳар икки йилда эълон қилинади ва шу пайтгача ҳар сафар Токио биринчи ўринни эгаллаб келарди.

Рейтингни тузишда шаҳарлар беш тоифадаги 76 кўрсаткич бўйича баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар рақамли маълумотлар, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, шахсий ва экологик хавфсизлик каби омилларни ўз ичига олади.

Копенҳаген барча омиллар йиғиндиси бўйича 82,4 балл тўплаб биринчи ўринни олди. Ундан кейинги ўринларга Торонто (82,2) ва Сингапур (80,7) жойлашди.

Юқори ўнталикка шунингдек, Сидней, Токио, Амстердам, Веллингтон, Ҳонгконг, Мелбурн ва Стокҳолм киритилди.

Рейтингни Покистоннинг Карачи (39,7 балл) ва Мянманинг Янгон (39,5) шаҳарлари якунлаб берган. Нью-Йорк АҚШдаги энг хавфсиз шаҳар деб эътироф этилган (11-ўрин), Хитойда эса Шанҳай (30-ўрин).

Чили пойтахти Сантяго (33-ўрин) Лотин Америкасидаги, ЖАРнинг Йоҳаннесбург (47-ўрин) шаҳри Африкадаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди.

Мавзуга оид