Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар 1200дан ортиқ, яна 11 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус, 353 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 11 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 152363 (+846) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 41 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 29 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 34 нафари Наманган вилоятида,
- 81 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 86 нафари Фарғона вилоятида,
- 27 нафари Хоразм вилоятида,
- 122 нафари Тошкент вилоятида,
- 248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 35 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
- Навоий вилоятида 20 нафар,
- Наманган вилоятида 58 нафар,
- Самарқанд вилоятида 65 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 94 нафар,
- Хоразм вилоятида 35 нафар,
- Тошкент вилоятида 101 нафар,
- Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144988 (+684) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сифатида рўйхатга олинганлар сони 1050 нафарни ташкил қилди.
25 август куни 353 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 22144тага етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14660 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022