Ўзбекистон | 14:36 / 27.08.2021
5631
1 дақиқада ўқилади

Навоийга ижтимоий масалалар учун 100 млрд сўм ажратилди – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи доирасида қуёш станцияси очилишида иштирок этди ва шу ерда ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказди.

“Албатта, президент қаерларга боришини сизлар мунтазам кузатиб турасизлар. Навоийга эртароқ келишим ҳам мумкин эди. Лекин ташрифим байрамимиз арафасига тўғри келганида ҳам рамзий маъно бор. Ўзим келолмаган бўлсам-да, олдингизда юзим ёруғ, йил бошидан ижтимоий масалалар учун 100 млрд сўм ажратилди.

Мана ҳоким [Қобил Турсунов] айтсин, 100 млрд сўм ажратдим ва энг муҳим масалаларни ҳал қилишга сарфлашни тайинладим. Бу сафар яна ажратаман – Навоийдаги ҳар бир муаммони муҳокама қиламиз. Худо хоҳласа, шундай қиламизки, Навоийда кам таъминланган одам бўлмайди.

Мана шу станцияларни нима учун ишга туширяпмиз – халқимиз фаровонлиги учун. Мен албатта, биринчи навбатда, ўз халқим манфаатини ўйлашим керак. Лекин ниятим шуки, бундай ютуқлар нафақат бизда бўлсин, қўшниларимизда ҳам бўлсин. Уларнинг ҳам, тинчлигини, бахтини берсин”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид