Жамият | 10:14 / 27.08.2021
2248
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машина олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида машина олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 август куни Шўрчи туман ИИБга туманнинг Элбаён маҳалласида яшовчи, Х.Ҳайитой ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, жорий йил 29 апрель куни туманнинг Ғармақўрғон маҳалласида яшовчи, Ш.Содиқ «Дамас» машинасини олиб беришини ваъда қилиб, Х.Ҳайитойдан 76 миллион сўм олган. Аммо машина олиб бермасдан пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Қайд этилишича, жорий йил 12 август куни Ш.Содиқга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид