Ўзбекистон | 11:59 / 27.08.2021
4907
1 дақиқада ўқилади

Уйда яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун электрон тарзда сўров юбориш мумкин бўлди

Эндиликда доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун электрон тарзда сўров юбориш мумкин. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Билдирилишича, электрон ҳукуматнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш хизмати ишга туширилди.

Таъкидланишича, оммавий хатлов жараёнида нотўғри берилган ёки хато киритилган маълумотларга барҳам бериш, масалага тўғри ечим сифатида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тегишли хизматнинг мобил иловаси ҳам яратилди.

“Эндиликда сиз my.gov.uz порталига кириш ёки унинг мобил иловасини юклаб олиш орқали тизимга жойлаштирилган яшаш манзилингиз ҳақидаги маълумотлар қанчалик тўғри эканига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид