Буюк Британия Афғонистондан эвакуация қилиш ишларини якунлаганини эълон қилди
Маълумот берилишича, 13 августдан буён 15 минг нафарга яқин фуқаролар ва минг нафар ҳарбий Афғонистондан олиб чиқиб кетилган.
Буюк Британиянинг Афғонистондаги элчиси Лори Бристоу Лондон мамлакатдан фуқаролар, ҳарбийлар ва афғонистонликларни эвакуация қилиш бўйича операцияни якунлаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 13 августдан буён 15 минг нафарга яқин фуқаролар ва минг нафар ҳарбий Афғонистондан олиб чиқиб кетилган.
«Операциянинг ушбу босқичини якунлаш вақти келди, аммо биз мамлакатни тарк этишни хоҳлаётган одамлар ҳақида унутганимиз йўқ. Уларга ёрдам бериш учун бор имкониятимизни ишга солишда давом этамиз», — деди у Twitter саҳифасида эълон қилган мурожаатида.
Аввалроқ Британия Мудофаа вазирлиги афғонларга мамлакатдан қочиш бўйича кўрсатмалар бериши ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
12:51 / 12.11.2024
Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди
19:02 / 10.11.2024