Нурафшон шаҳри яқинида нотурар жой сотилмоқда (ижтимоий реклама)
Бундан бир неча йил аввал Kun.uz оққон касаллигига чалинган ҳамюртимиз операцияси учун хайрия акцияси ташкил қилган эди. Афсуски, бемор вафот этиб, унинг 4 нафар фарзанди етим қолган. Марҳумнинг яқинлари ундан қолган 60 сотих участкани сотиб, етим қолган болаларни уйли-жойли қилишни ният қилган.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув маҳалласида марҳумга тегишли 60 сотих майдонга эга нотурар жой бор. Марҳумнинг оила аъзолари, хусусан, синглиси Албина Фазлиддинова таҳририятимизга мурожаат қилиб, ушбу нотурар жойни сотишда ёрдам беришимизни илтимос қилди. Унинг айтишича, бу мулкни сотиш учун кўпчилик фойдаланадиган усуллардан фойдаланиб кўрган, аммо натижаси бўлмаган.
Фазлиддинованинг сўзларига кўра, марҳум акаси Дониёрдан тўрт фарзанд қолган. Улар вояга етмоқда. Уларнинг келажакда ўз ўрнини топиши, уйли-жойли бўлиши учун акасига тегишли нотурар жойни сотишга қарор қилишган.
“Акам оққон касаллигига чалинганди. Даволатиш учун бормаган жойимиз қолмади. Афсус, акамни олиб қола олмадик. Турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди бор. Улар ҳозир онамникида яшашмоқда. Болалар вояга етиб қолган. Уларнинг ўз келажагини қуриши, яхши ўқиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун маблағ зарур. Бизда эса унча маблағ йўқ.
Шу сабабли акамга тегишли Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув посёлкасида жойлашган 60 сотихга яқин нотурар жойни сотмоқчимиз. Бу ерда 5 хонадан иборат уй, газ, “свет” бор. Шунингдек, балиқ боқишга мўлжалланган ҳовуз ва станоклар ҳам бор.
Мазкур нотурар жой Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига жуда яқин, Қўйлиқ бозоридан 15 дақиқалик масофада жойлашган. Уни сотишда ёрдам сўрамоқчиман. Ким сотиб олса, тадбиркорлик қилиб, савобга ҳам қолган бўлар эди”, – дейди марҳумнинг синглиси Албина Фазлиддинова.
Шу ўринда биз ҳам тадбиркорлик билан шуғулланувчи ватандошларимизга мурожаат қилиб, мазкур манзилдаги кўчмас мулкни сотиб олиб, ҳам манфаатли харид ҳам, бир боқувчисиз оилага ёрдам қилишга чорлаб қоламиз.
Харидорлар +998909880328 телефон рақами орқали Албина Фазлиддинова билан боғланишлари мумкин.
Ижтимоий реклама
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
14:20 / 24.10.2024