Жиззахда Қозон университети филиали очилди
Президент қарори билан Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
- геология;
- дастурий инжиниринг;
- иқтисодиёт;
- машинасозлик;
- даволаш иши;
- стоматология;
- фармация;
- тиббий биокимё.
Филиал Қозон федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади. Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб филиал томонидан тасдиқланади.
Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини филиалда давом эттиради. 2022 йил якунигача филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:25
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024