Сурхондарёда ўзаро жанжал пичоқлашиш билан якун топди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида икки кишининг ўзаро жанжали пичоқлашиш билан якун топган. Оқибатда улардан бири ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 27 август куни соат 22:00 ларда, Шеробод туманининг Меҳнатобод маҳалласида яшовчи, К.Тўра маҳалладоши, О.Соатмурод билан ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолишган.
Жанжал вақтида К.Тўра қўлида бўлган ошхона пичоғини О.Соатмуроднинг биқин соҳасига бир маротаба санчиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, 28 август куни К.Тўрага нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
10:02 / 19.10.2024