Оҳангаронда юк машинаси боғча деворига бориб урилди
Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманидаги Санам қишлоғида яқинда очилиш маросими бўлган боғчага «Тошкент сув таъминоти» МЧЖга тегишли бўлган юк машинаси бориб урилгани ҳақида хабар тарқалди. «Ўзсувтаъминот» ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳаракатланиш пайтида машина рулининг гидравлика қисми носоз ҳолга келгани туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани ва болалар боғчасининг ҳимоя деворига урилиб, унга шикаст етказгани аниқланган.
“Олиб борилган ўрганишлар натижасида, юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлмагани ҳамда ҳар куни йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтгани, соғлом ҳолатда бўлгани тасдиқланган”, дейилади маълумотда.
«Тошкент сув таъминоти» МЧЖнинг ходимлари боғча мудираси билан боғча ҳимоя деворини қайта тиклаш бўйича келишиб олгани айтилади. Ҳозирда махсус техника (автокран)даги носозлик бартараф этилиб, ишга шай ҳолатда экани билдирилган.
«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ходимлари томонидан болалар боғчасининг ҳимоя девори қайта тикланмоқда. Бу бўйича яна қўшимча маълумот берилади», дея якунланган хабар.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
15:34 / 03.11.2024
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
13:50 / 28.10.2024