Ўзбекистон | 11:32 / 02.09.2021
22557
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар қаторасига тўртинчи кун камайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 736 кишида коронавирус, 266 кишида пневмония аниқланиб, жами 8 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157872 (+736) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 82 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 23 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 11 нафари Навоий вилоятида,
  • 22 нафари Наманган вилоятида,
  • 58 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 72 нафари Фарғона вилоятида,
  • 27 нафари Хоразм вилоятида,
  • 108 нафари Тошкент вилоятида,
  • 238 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қаторасига тўртинчи кун коронавирусга чалиниш билан боғлиқ кунлик ҳолатлар сони 800дан паст бўлмоқда ва кунлик ҳолатлар кундан кунга камаймоқда.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 101 нафар,
  • Бухоро вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Навоий вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 36 нафар,
  • Фарғона вилоятида 62 нафар,
  • Тошкент вилоятида 103 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149767 (+494) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1093 нафарни ташкил қилмоқда.

1 сентябрь куни 266 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24175 нафарга етди. Кеча уларнинг 258 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16834 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 177 нафарга етди.

Мавзуга оид