Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Жигули» ва «Кобальт» ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 29 август куни соат 17:30ларда Сариосиё тумани ҳудудидан ўтган 4К583 йўлининг 16-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Кобальт» машинаси туманнинг Чинор маҳалласи ҳудудидан ҳаракатланиб келаётганда рўпарадан келаётган «Жигули» машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда, «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, Шарғун шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Жигули» машинаси ҳайдовчиси йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтмоқчи бўлиб «Кобальт»нинг йўлига чиқиб кетган ва натижада ҳар иккала машина ўзаро тўқнашган.
Мавзуга оид
18:29 / 03.09.2024
“Кўз ўнгимда дўстимга ўқ тегиб, жони узилди”: Сариосиё жангларида қатнашган ҳарбий ҳикояси
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024