Сурхондарёда «Matiz» ҳайдовчиси ухлаб қолиб ЙТҲ содир этди. Бир киши вафот этди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида «Мatiz» ҳайдовчиси ухлаб қолиб «Nexia»га урилган. Оқибатда «Nexia» йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 сентябрь куни соат 4:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-100 Мангузар-Денов автомобиль йўлининг Олтинсой тумани ҳудудидан ўтган 153-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Олтинсой тумани марказидан ҳаракатланиб келаётган «Matiz» машинаси Бандихон туманидан келаётган «Nexia»га йўл бермасдан, у билан ўзаро тўқнашган. Натижада «Nexia» машинаси ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia» йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. «Мatiz» ҳайдовчиси эса оғир тан жароҳатлари олиб Денов туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлишига «Мatiz» ҳайдовчисининг бошқарув пайтида ухлаб қолгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024